1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қимор ўйинларини тарғиб қилган блогерлар судга берилди

Улар “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузишган.

Қимор ўйинларини тарғиб қилган блогерлар судга берилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўз саҳифаларида букмекерлик хизматларини реклама қилаётган блогерлар судга берилди.

 

Қайд этилишича, “Melbet” букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали жойлаштирилган видео-роликлар қуйидаги шахсларга тегишли эканлиги аниқланди:

 

— фуқаро Шамсиддинов Амирхон Ўткир ўғли (amirxon_uzbek);

— фуқаро Илёсов Дониёр Маъруф ўғли (donik_krash).

 

“Ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди”, дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, “Реклама тўғрисида”ги Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика