1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистон жанубида жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бошқарувини "Муса" лақабли шахс амалга оширган гуруҳ 2012 йилдан бери жиноятлар билан шуғулланиб келган.

Қирғизистон жанубида жиноий гуруҳ қўлга олинди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида узоқ йиллардан буён қотиллик, ўғирлик ва талон-тарожлар билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги. Гуруҳ раҳбари сифатида "Муса" лақабли шахс фаолият юритган.

 

Қўлга олинган шахсларнинг уйларида қўлбола револйверлар ва гиёҳванд моддалар топилган. Шу билан бирга, полиция хабарига кўра, улар ёшлар орасида “ўғрилар ҳаёти” мафкурасини тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланган.

 

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда ва қўлга олинган гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят ишлари очилган. Ички ишлар вазирлиги аҳолига хавфсизлик чораларини оширишни ва ҳар қандай шубҳали ҳаракатларни дарҳол хабар қилишни тавсия қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика