1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистон олтин рудаси экспортини тақиқлади

Бу бўйича мамлакат президенти тегишли фармон имзолади.

Қирғизистон олтин рудаси экспортини тақиқлади

 

2023 йил 1 майдан Қирғизистон таркибида олтин бўлган руда ва концентратлар экспортини вақтинчалик тақиқлайди.

 

Шу билан бирга, Қирғизистон ҳудудида қазиб олинган, таркибида олтин бор руда ва концентратларни қайта ишлаш бўйича мутлақ ҳуқуқ «Қора-Балта тоғ-кон комплекси» АЖга берилган.

 

Мораторий олти ой муддатга жорий этилади.

 

Фармонга кўра, Қирғизистон ҳукуматига вақтинчалик тақиқни 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳар олти ойда бир марта узайтириш топширилган.

 

Қирғизистон Республикаси давлат божхона ва чегара хизматларига қарор ижроси юзасидан зарур чораларни кўриш топширилди.

 

Аввалроқ, Қирғизистонда кўмирни автомобилда республика ташқарисига олиб чиқиш вақтинча тақиқланганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика