Душанбеда Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди [https://t.me/bxzbsbsban/5268]. Хабар берилишича, йиғилишларга Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов раислик қилган. Учрашув якунлари бўйича баённома имзоланди. Кейинги учрашув Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади. Хабарда айтилишича, учрашув дўстона муҳитда ва ўзаро тушуниш руҳида ўтган.