1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистонда боғча опа машинада 6 нафар болани уриб юборди

ЙТҲ натижасида бир ярим, икки ва беш ёшли болаларнинг жабрлангани айтилмоқда.

Қирғизистонда боғча опа машинада 6 нафар болани уриб юборди

 

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Ички ишлар бошқармасига таяниб, РИА Новостининг хабар беришича, вилоятдаги болалар боғчаси ходими машинада олти нафар болаларни уриб юборди.

 

“Лейлек тумани, Янги-Жер қишлоғида жойлашган “Шўмқор” болалар боғчаси ходими, 43 ёшли А.А. ўзининг “Hyundai Getz” русумли автомашинасини боғча ҳовлисида сояга олиб қўйиш учун олиб кирмоқчи бўлиб, ҳовлида ўйнаб юрган олти нафар болани уриб юборди”, — деди матбуот хизмати вакили.

 

ЙТҲ натижасида уч нафар: бир ярим, икки ва беш ёшли бола жабрлангани хабар қилинган. Улардан бирининг аҳволи оғир.

 

Маълум бўлишича, аёлнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган.

 

Ҳозирда ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ходим 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика