1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистонда чорва солиғини жорий этиш таклиф этилди

Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.

Қирғизистонда чорва солиғини жорий этиш таклиф этилди

 

Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун солиқ жорий этиш таклиф этилди. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди

 

Қирғизистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари (от, сигир, қўй, эчки) учун йилига бир марта қуйидаги миқдорда солиқ тўлаш кўзда тутилган: қўй ва эчкиларга — 100 сом (500 тенгедан ортиқ), қорамол учун — 250 сом (1270 тенге), от учун — 250 сом (1270 тенге).

 

Ўзгартиришлар 40 дан ортиқ қўй-эчки, 3 бош сигир ва 2 та отга эга чорвадорларга тегишли бўлади. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун солиқ тўловчи шахслар яйлов ерларидан фойдаланганлик учун тўловдан озод этилади.

 

Барча маблағлар маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари бюджетига йўналтирилади ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишга, жумладан ветеринарлар билан таъминлаш, чорва молларини эмлаш, яйловлар инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика