Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) давлат тўнтаришида гумон қилинган иштирокчиларни оммавий ҳибсга олиш ишларини олиб бормоқда, дея хабар бермоқда айрим маҳаллий ОАВлар.
«Бир гуруҳ шахслар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёрланаётган эди», — дейилади маҳаллий ОАВларда.
Қайд этилишича, пойтахт Бишкекда бир гуруҳ шахслар мамлакатдаги амалдаги ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўраётган сабабли қўлга олинган. Ҳозирча Қирғизистон махсус хизматлари томонидан кимлар ҳибсга олингани ҳақида маълумот берилмаган.


