1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистонда транспорт, экология ва ФВВ вазирлари лавозимидан озод этилди

Президент қарори билан ҳукуматда қатор кадрлар алмашуви амалга оширилди.

Қирғизистонда транспорт, экология ва ФВВ вазирлари лавозимидан озод этилди

Жорий йилнинг 16 февраль куни Садир Жапаров уч нафар вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.

 

Қабул қилинган қарорларга мувофиқ, транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сирғабоев лавозимидан озод этилди. Вазирлик раҳбари вазифасини вақтинча бажариш Талантбек Солтобоев зиммасига юклатилди.

 

Шунингдек, табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиев истеъфога чиқди. Унинг ўрнига вазир вазифасини бажарувчи этиб Акил Токтобоев тайинланди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ҳам лавозимидан озод қилинди. Ушбу лавозимга вақтинча Урматбек Шамирканов тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 февраль куни президент томонидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ҳам лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўрнига генерал-майор Жумгалбек Шабданбеков вақтинча раҳбар этиб тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика