Бугун, 1 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 09:35 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди.
Маълум қилинишича, зилзила координаталари: 40,05 градус шимолий кенглик; 72,66 градус шарқий узунлик. Магнитудаси 3,7 баллга тенг бўлган. Чуқурлик – 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 километр жанубий-шарқда кузатилган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
• Марҳамат туманида — 2 балл, 61 км;
• Булоқбоши туманида — 2 балл, 63 км;
• Қувасой шаҳрида — 2 балл, 64 км;
• Хўжаобод туманида — 2 балл, 66 км.


