Қиш мавсуми учун 600 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари заҳира қилинган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов маълум қилди.
Азиз Воитовнинг сўзларига кўра, қишда бориш қийин бўлган 250дан ортиқ аҳоли масканларида муҳим аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари етарли миқдорда захира қилинган.
Қайд этилишича, бу йил жами 23,5 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.
Етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари:
Сабзавот — 11,6 миллион тонна;
Полиз маҳсулотлари — 2,5 миллион тонна;
Картошка — 3,5 миллион тонна;
Мева — 3,0 миллион тонна;
Узум — 1,9 миллион тонна;
Дуккакли маҳсулотлар — 535,2 минг тонна;
Шоли — 515,5 минг тонна;
Ғалла — 7,2 миллион тонна.
Тоғли ҳудудлар ва чўл зоналарига бугунги кунгача ун 12,4 минг тонна, ўсимлик ёғи 1 622 тонна, шакар 1 828 тонна, гуруч 1 692 тонна, картошка 7,9 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


