Қишки таътил муносабати билан 26 декабрдан 12 январгача йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор темирйўл йўналишларида қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади.
“Тошкент – Самарқанд – Тошкент” йўналишида 26–31 декабрь ҳамда 4 январь кунлари “Afrosiyob” электропоезди учун жами 14 та қўшимча рейс амалга оширилади. “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишида эса 26–31 декабрь кунлари 4 та қўшимча «Афросиёб» рейси йўлга қўйилади.
“Тошкент – Хива – Тошкент” йўналишида 12 январгача 12 та қўшимча рейс бажарилиши режалаштирилган. Шунингдек, йўловчи оқими юқори бўлган “Тошкент – Хива – Тошкент”, “Тошкент – Шовот – Тошкент”, “Тошкент – Қўнғирот – Тошкент”, “Тошкент – Термиз – Тошкент” ҳамда “Тошкент – Бухоро – Тошкент” (Шарқ поезди) йўналишларидаги поездларга ҳар куни 4 тадан қўшимча вагон бириктирилади.
Мазкур чоралар таътил даврида йўловчиларнинг хавфсиз ва қулай сафарини таъминлашга хизмат қилади.


