1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Илм-фан

Қишлоқ хўжалик техникалари ярмаркаси ўтказилмоқда

Бугун пойтахтимизда жойлашган “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида "UZGROW TASHKENT" кўргазмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалик техникалари ярмаркаси ўтказилмоқда

 

Унда 20 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро ташкилотлар ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Тадбирни халқаро кўргазмаларга ихтисослашган, 21 йиллик тажрибага эга SOFUAR компанияси  ташкил этди.

 

Унда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли, ҳосилдор етиштириш учун ёрдам берадиган ўғитлар, кимёвий дорилар, насослар ва яна шу каби  жиҳоз ва маҳсулотлар намойиш қилинди.

 

"UZGROW TASHKENT" кўргазмасининг асосий иштирокчилари Туркия компаниялари ҳисобланади.

 

Савдо саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган  ушбу тадбирда кўплаб қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган ташкилот, идора вакиллари, мутахассислар ва тадбиркорлар қатнашиб, соҳага керак бўладиган қурилмалар билан танишди ҳамда маҳсулот эгалари  билан шартномалар  имзоланди.

 

Кўргазма доирасида Савдо саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Ислом Жасимов инвестор ва тадбиркорлар билан учрашди. Уларнинг келгусидаги мақсадлари ҳақида суҳбатлашиб, олиб келган маҳсулотларининг сифатини кўздан кечирди.

 

Эслатиб ўтамиз, “UZGROW TASHKENT” кўргазмаси 6 ноябрьгача давом этади. Қишлоқ хўжалигида керак бўладиган техникалар намойиш қилинадиган йиғинда тадбиркорлар иштирок этиши, мутахассислардан маслаҳатлар олиши, шунингдек, шартнома имзолаши, маҳсулотларни харид қилиши мумкин.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика