Республикамиздаги Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органларига бўлган мурожаатлар асосида 2022 йил давомида тақдим қилинган дори воситалари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.
Таҳлиллар натижасига кўра 24 та давлатда жумладан, Австрия, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Испания, Италия, Македония, Голландия, Покистон, Польша, Россия, Румыния, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Швейцария давлати ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситалари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ҳамда сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинди.


