АҚШнинг Иллинойс штатида яшовчи Ева Братчер ўз онаси ўлимини ҳаммадан беркитгани учун судланди. Аёл 2021 йилнинг март ойида вафот этган. 96 ёшли аёл жасади гараждаги музлатгичдан топилган. Унинг 69 ёшли қизи марҳумани шу ерга жойлаштирган.
Полицияга бу ҳақда Еванинг қизи ва марҳуманинг невараси хабар берган.
Регига Михальски (марҳума)нинг нима сабабдан ўлгани ва қизининг ҳаракатлари сабаби номаълум. Аммо Ева олдин ҳам ҳужжатларни сохталаштиргани учун судланган, шу сабабли терговчилар у онаси учун ижтимоий тўловларни олишда давом этиш учун унинг ўлимини сир тутганини айтмоқда.


