1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қизил китобга киритилган Туркистон оқ лайлагига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Лайлак бир ой аввал яраланган.

Қизил китобга киритилган Туркистон оқ лайлагига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

 

Фарғона вилояти Экология бошқармаси Риштон туман бўлимига туманнинг "Гулистон" маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаат қилди.

 

У бир ой аввал хонадонига яраланган лайлак қуши келиб қолгани, уни ўзи яшаб турган уйнинг ҳовлисига олиб келиб парваришлагани ва ҳозирда қушнинг ҳолати яхшилангани боис давлат инспекторларига топширишини билдирди.

 

Фарғона вилоят прокуратураси ва Риштон туман бўлими давлат инспекторлари айтилган манзилга боришганида ҳақиқатан ҳам бир дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон оқ лайлаги парвариш қилинаётгани маълум бўлди.

 

Лайлакка Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғининг махсус ветеринария бўлимида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Тўлиқ тузалгач, очиқ табиатга қўйиб юборилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика