1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Қизлар билим борасида рекорд “урди”

Жорий йилда тестга кирган абитуриентларнинг 571 минг 719 нафари аёллар, 502 минг 103 нафари эса эркаклар бўлган.

Қизлар билим борасида рекорд “урди”

 

Жорий йилда абитуриентлар орасида хотин-қизларнинг улуши эркакларга қараганда кўпроқни ташкил этган. Яъни тестга кирган абитуриентларнинг 571 минг 719 нафари аёллар, 502 минг 103 нафари эса эркаклар бўлган.

 

Бундан ташқари қизларимиз тўплаган ўртача баллар ҳам йигитларга қараганда яхшироқ натижани кўрсатган. Қизлар ўртача 66,8 балл, йигитлар эса 63,7 балл олишган.

 

Шунингдек, республикамиз 14 та ҳудудининг барчасида қизларнинг ўртача бали йигитларникидан баландроқ бўлган. Яъни фақат айни бир ҳудудда эмас, балки юртимизнинг ҳамма жойида қизлар йигитларга қараганда умумий яхшироқ ўзлаштириш кўрсаткичига эга.

 

Эътиборли томони бирорта ҳудудда йигитлар ўртача 70 балл тўплай олишмаган. Лекин Бухоро (72) ва Тошкент шаҳрида (70,8) қизлар ўртача 70 баллдан ошира олган.

 

Маълумот ўрнида, ўтган йили талабаликка қабул қилинганларнинг 60 фоизи хотин-қизлар бўлганди. Бугунги кунда барча ОТМларда ўқиётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика