1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

"Қизларни камситиш ниятим йўқ эди"

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси блогернинг қизларни масхара қилиб олинган реклама ролиги ўчиртирилгани юзасидан расмий муносабат билдирди.

"Қизларни камситиш ниятим йўқ эди"

 

Инстаблогер Бобур Мансуров Flovell бренди остидаги нам салфетканинг рекламаси акс этган видео олган. Видеода қизлар салфеткада юзини артиши натижасида хунук бўлиб кетиши саҳналаштирилган. Қўмита мазкур видео қонунчиликка зид эканини маълум қилди

 

Қайд этилишича, "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, рекламада – жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг товарларини бадном қилиш, миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланади.

 

Қўмита томонидан олиб борилган таҳлилларга кўра, реклама воситалари орқали жойлаштирилаётган товар (иш, хизмат) рекламасида маънавиятга тўғри келмайдиган, миллий ва оилавий анъаналарга масхараомуз ва кинояли оҳангда ёндашилган иборалардан фойдаланилиши ҳолатлари кўплаб кузатилиб, бундай рекламалар фуқаролар ва интернет фойдаланувчиларининг турли эътирозларига олиб келмоқда.

 

"Шундай экан, реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди", - дейилади хабарда.

 

Қўмита томонидан ушбу реклама бартараф этилиб, видеоролик намойиши тўхтатилган. Шунингдек, блогер Бобур Мансуров билан ўтказилган суҳбат давомида ушбу видео роликни намойиш қилишда хотин-қизларни камситиш мақсади бўлмаганлиги таъкидланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика