1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қодиров Украинадан Одесса ва Харьковни тортиб олишни таклиф қилди

Шунингдек, Чеченистон раҳбари Киевни эгаллашга тайёрлигини маълум қилган.

Қодиров Украинадан Одесса ва Харьковни тортиб олишни таклиф қилди

 

Рамзан Қодиров Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт” давомида Одесса ва Харьков вилоятларини босиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари “Россия 1” телеканали эфирида гапирган.

 

Унинг фикрича, бу “Россия чегараларини янада хавфсиз қилади”. Қодиров Россия тинчлик учун урушаётганини иддао қилган.

 

Бундан ташқари, сиёсатчи зарур бўлса, Киевгача боришга тайёрлигини билдирган.

 

“Бизда Киевга бориш ва уни эгаллаш учун тирик куч бор. Кейин президент нима қарор қабул қилса, ўша бўлади”, – деган Қодиров.

 

Шу билан бирга у барча чечен бўлинмалари Украина пойтахтига янги ҳужумда иштирок этишга шайлигини таъкидлаган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика