1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қодировнинг ўғиллари терроризмга қарши курашгани учун тақдирланди

Чеченистон раҳбари ўтган йили 3 нафар ўғли Украинада жанг қилганини айтганди.

Қодировнинг ўғиллари терроризмга қарши курашгани учун тақдирланди

 

Рамзан Қодировнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди — Аҳмад ва Адам терроризмга қарши курашгани учун тақдирланди. Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди.

 

“Аҳмад ва Адам Қодиров Чеченистон Республикаси ИИВнинг “Терроризмга қарши курашга ҳисса қўшгани” фахрий кўкрак нишони билан тақдирланишди”, – деб ёзган у ўз Телеграм-каналида.

 

Амалдорнинг сўзларига кўра, Қодировнинг фарзандлари “ҳақиқий ватанпарварлар ва Республиканинг собиқ президенти Аҳмад-Ҳожи Қодировнинг ўгитларига амал қилиб келмоқда”. Шу билан бирга улар терроризмга қарши қай тарзда курашгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

 

Чеченистон раҳбарининг ўзи ўғиллари Грознийга уч нафар украиналик аскарни асир олиб келгани ҳақида ёзганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика