Ижтимоий тармоқларда инстаблогер Мўмин (Мўминливе)нинг Ўзбекистон боғи сув ҳавзасига пластмасса ўрдак ўйинчоқларини ташлаганлиги ҳақидаги видеоси тарқалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан у Тошкент шаҳар экология бўлимига чақиртирилган ва бундай номақбул ишларни қилмаслиги юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилган.


