1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қонунчилигимиз болалардан кўра кўпроқ жиноятчилар ҳақида қайғуради—Саида Мирзиёева

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси 3 нафар эркакнинг 14 ёшли қиз номусига тегиб, муддатидан олдин озод қилинганига муносабат билдирди.

Қонунчилигимиз болалардан кўра кўпроқ жиноятчилар ҳақида қайғуради—Саида Мирзиёева

 


 
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева вояга етмаган қизнинг номусига теккан уч кишининг шартли равишда озодликка чиқарилгани юзасидан муносабат билдирди.

 

Унинг сўзларига кўра, Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддалари болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга жавоб бермайди. Бундай жиноятлар учун, истисно тариқасида, озодликни чеклаш ёки аҳлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо қўлланилмаслиги керак. Ушбу моддаларни кучайтириш керак, уларга барвақт озод бўлиш имкониятисиз жиддий муддатлар қўлланилиши лозим.

 

“Бизнинг вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилигимиз болалардан кўра кўпроқ жиноятчилар ҳақида қайғуради ва менинг фикримча, бу адолатсизликни зудлик билан тузатиш зарур.

 

Ҳозир ҳаддан ташқари енгил жазолар потенциал жиноятчиларни қўрқитмайди ва турли “самосуд”ларга туртки бермоқда. Шуни ёдда тутиш керакки, болалар ва ўсмирларни манипуляция қилиш, уларни қўрқитиш осон, улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун онгли равишда жавобгар бўлолмайдилар. Ҳар қандай ҳолатда айб бутунлай катталарга юкланади.

 

Келинг, зўравонларга эмас болаларга ғамхўрлик қилайлик. Бу соҳага доир қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш зарур. Қанча тез булса, шунча яхши”, — Саида Мирзиёева.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика