Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 1 кг “гашиш” гиёҳванд моддасини 13 000 АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчасида яшовчи Т.Д. Қўқон шаҳар ҳамда Данғара туманига туташ А 373 “Тошкент-Фарғона” катта йўли ёқасида 1 кг “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 13 000 АҚШ доллори эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Т.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.