1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қўқонда талаба ўзини 3-қаватдан ташлаб вафот этди

Ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлган.

Қўқонда талаба ўзини 3-қаватдан ташлаб вафот этди

2024 йил 12 декабрь куни Қўқон давлат педагогика институти талабалар турар жойининг 3-қаватидан ўзини пастга ташлаб оғир тан жароҳати олган талаба қизга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

 

Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида суитсидга қарши профилактика ишларини кучайтириш тавсия этилган.

 

“Ҳозирда талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш учун махсус қоидалар жорий этилди, кунлик назорат ва психологик кўмак йўлга қўйилди. Талабалар билан кенг қамровли суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фикрлари ўрганилдии”, дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика