Австрияда юз берган бир нечта қор кўчкиси оқибатида тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди.
Полиция маълумотларига кўра, саккиз нафар шведциялик сайёҳ ҳамда уларнинг австриялик йўлбошчиси Тиролдаги кўчки остида қолиб вафот этган. Тирол ҳукумати яна бир фуқаро бедарак йўқолгани ҳақида хабар берди.
Расмийлар сайёҳларни тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи ҳали ҳам борлигидан огоҳлантирмоқда.
Аввалроқ Перуда 7 нафар сайёҳ самолётда ҳалокатга учраганди.
Насиба Тўхтаева


