НАТО иттифоқчилари ўртасида бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг, Туркия, Руминия ва Болгария расмийлари Қора денгизни миналардан тозалаш бўйича келишувга эришди.
Хабар берилишича, 11 январь куни Туркия ва Руминия мудофаа вазирлари ҳамда Болгария мудофаа вазири ўринбосари томонидан Истанбулда меморандум имзоланган.
“Бу ишларни амалга ошириш учун ҳар бир мамлакатдан учта мина тозаловчи ва битта қўмондонлик-бошқарув кемаси жалб қилинади”, дейилади Туркия Мудофаа вазирлиги тақдим этган баёнотда.


