1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда 20 мингта яроқсиз дори йўқ қилинди

Улар сифат белгиси бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган бўлган.

Қорақалпоғистонда 20 мингта яроқсиз дори йўқ қилинди

Ҳозирги даврда аҳолини инсон соғлигига зарар етказмайдиган сифатли махсулотлар билан таъминлаш, бу орқали уларнинг соғлигини асраш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Шунга қарамасдан, инсоннинг кучли заҳарланишига, ҳаттоки ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган, сифат белгиси бўлмаган дори воситаларини истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларни алдаб сотиш ҳолатлари минг афсуски учраб турибди.

 

Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорларига асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан олиб қўйилган жами 20 257 дона сифат белгиси бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини йўқ қилиш белгиланган.

 

Ушбу суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Беруний туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида йўқ қилиниши белгиланган дори воситалари тегишли идоралар ходимлари иштирокида йўқ қилиниб, суд қарорлари ижроси амалда таъминланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика