Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, Қорақалпоғистонда 2023 йилнинг 23 июнь ҳолатига 1356 та лот бўйича жами бошланғич нархи 195 миллиард сўмлик танлов савдоларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, нархи 100 миллиард сўмлик 753 та лотларда камчиликлар аниқланди.
Аниқланган камчиликлар бўйича 17 та буюртмачиларга нисбатан иш қўзғатилган ва 2 та мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 178-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилганлиги учун маъмурий баённомалар тузилиб, Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари орқали маъмурий жарималар қўлланилган.


