1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қорақалпоғистонда маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилади

Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши ҳузурида «Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил этилади.

Қорақалпоғистонда маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилади

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Қонун лойиҳаси билан Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил этилиши мумкин. 

 

Ташкил этилган жамғармага ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2023 йил давомида 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 млн сўмдан ажратилинади.

 

Қуйидагилар жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

 

  • маҳаллалар ҳудудларидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимларини таъмирлаш ва тиклаш;
  • маҳалла инфратузилмани ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;
  • маҳаллалардаги «маҳалладаги кўчабоши ва уйбоши»ларини рағбатлантириш;
  • ижтимоий ҳимояга мухтож ва кам таъминланган оилаларга моддий томондан кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш;
  • фуқаролар йиғинлари бинолари ва уларнинг жойлашган ҳудудларда спорт майдончалари, нуронийлар маскани, ёшлар маркази, болалар майдончалари, кутубхона, маданият марказларини қуриш, йирик ва майда таъмирлаш ҳамда уларни инвентар, мебел, компютер жиҳозлари ва бошқа ускуналар билан таъминлаш;
  • «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «маҳалла боғлари»ни ташкил қилиш;
  • маҳаллани кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига
  • айлантириш бўйича «Маҳалла стартапи» ва микролойиҳаларни амалга ошириш;
  • маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш ҳамда маҳалла ободлигига ўз ҳиссасини қўшган ташаббускор фуқароларни рағбатлантириш;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика