1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда МЧЖ раҳбари 65 кишининг номига микроқарз олгани аниқланди

Раҳбар шериклари билан қарийб 1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Қорақалпоғистонда МЧЖ раҳбари 65 кишининг номига микроқарз олгани аниқланди

 

Беруний туманида 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган фирибгарлар аниқланди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, республикадаги банклардан бирининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.Р.» МЧЖ раҳбари ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика