1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда

Аввалроқ Хўжайли туманида ҳам мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан қум ва қизлар тўғноғичи чиққанди.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ХТБга қарашли мактабларнинг бирида ўқувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққани ҳақида ўқувчи ота-онасининг мурожаати тарқалди. Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, туман прокуратураси ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

 

5-умумий ўрта таълим мактабига 2023 йил 13 апрель куни "Tabassum NUKUS" МЧЖ томонидан 267 нафар бошланғич синф ўқувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотлари мактаб ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган. Ҳолат юзасидан экспертиза хулосасини олиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари намунаси Қорақалпоғистон Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.

 

"Таҳлил натижалари чиққандан сўнг қўшимча маълумот берилади", — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан қум ва қизлар тўғноғичи чиққанди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика