1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қорақалпоғистонда ота 18 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берди

У жами 100 млн сўмни нақд тўлаган.

Қорақалпоғистонда ота 18 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берди

Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи ота фарзандининг 18 ёшгача бўлган давр учун белгиланган алимент тўловларини олдиндан тўлиқ қоплаб берди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарорига кўра, ота Дж.С ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисмини собиқ турмуш ўртоғи N.G. фойдасига алимент сифатида тўлаши лозим эди. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қораўзак туман бўлими томонидан расмийлаштирилган.

 

29 май куни қарздор бўлимга келиб, ҳисоб-китоб асосида 100 миллион сўм алимент маблағини нақд шаклда тўлиқ тўлаганини маълум қилди. Шу тариқа, у фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши керак бўлган мажбуриятни олдиндан бажарди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика