1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда ЙПХ машинаси автоҳалокатга учради

Оқибатда бир киши вафот этган.

Қорақалпоғистонда ЙПХ машинаси автоҳалокатга учради

 

 

Кеча, 10 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида 2 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, соат 10:30 ларда Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4Ҳ-155 “Бостан-Сарабий” автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчи (Автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга эмас), 1977 йилда туғилган З. Ю. Ласетти русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими, 1981 йилда туғилган Н. А.гa бириктирилган Нексия–3 русумли хизмат автомобили билан тўқнашган.

 

Ҳодиса оқибатида Ласетти русумли автомобиль ҳайдовчиси З. Ю. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Шунингдек, ЙПХ ходими Н. А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика