1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қорақалпоғистондаги газ қувурида ёнғин бўлди

Хўжайли туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қорақалпоғистондаги газ қувурида ёнғин бўлди

 

Ижтимоий тармоқларда газ қувури ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат кеча, 4 июнь куни соат 19:00 атрофида Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида юз берган.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг аниқлик киритишича, ёнғин Хўжайли туманининг “Жанга жап” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи, Нукус шаҳрини газ билан таъминловчи 530 диаметрли газ қувуридан газ сизиб чиқиши оқибатида юзага келган.

 

“Ургенчтрансгаз” жамиятига тегишли газ қувурида газ тўхтатилиб, ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Ёнғиннинг асл сабаблари ва зарар миқдори ҳозирча очиқланмади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика