1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қўшни давлат Президентлари Шавкат Мирзиёевни табриклади

Улар Ўзбекистонда референдум муваффақиятли ўтгани билан қутлаган.

Қўшни давлат Президентлари Шавкат Мирзиёевни табриклади

 

Бугун, 1 май куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровлар билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Қасим-Жомарт Тоқаев 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.

 

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Қозоғистон етакчиси ва қардош халқини давлат байрами – Бирдамлик куни билан самимий табриклади.

 

Садир Жапаров ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Конституция бўйича референдумнинг муваффақиятли натижалари ва ушбу тадбир юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилгани билан қутлади.

 

Суҳбат давомида, шунингдек, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика