1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот Bitcoin ETF’ни ишга туширди

Астана биржасида савдоси бошланган Fonte Bitcoin ETF инвесторларга тартибга солинган ва хавфсиз крипто-инвестиция имконини беради.

Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот Bitcoin ETF’ни ишга туширди

Қозоғистон пойтахти Остонада Марказий Осиёдаги илк спот Bitcoin ETF — Fonte Bitcoin Exchange Traded Fund OEIC PLC (BETF) савдоси бошланди. Уни Fonte Capital Ltd бошқаради ва ҳар бир акцияси жисмонан биткоин билан таъминланган.

 

AIX (Astana International Exchange) маълумотига кўра, активлар АҚШнинг BitGo Trust кастодиани томонидан совуқ офлайн сақлаш тизимида ҳимояланади ва 250 миллион долларгача суғурталанган.

 

AIX вакиллари бу қадамни Қозоғистон капитал бозорида янги саҳифа очиши ва мамлакатни тартибга солинган рақамли молия марказига айлантиришдаги муҳим босқич сифатида баҳолади.

 

Жамғорма Остона халқаро молиявий маркази (AIFC) томонидан бошқарилади. AIFC аллақачон рақамли активлар учун ҳуқуқий базани яратиб, лицензияланган биржалар, кастодианлар ва инвестиция маҳсулотларига рухсат берган.

 

Fonte Capital BETF’ни “юқори даражадаги назорат ва ишончлиликни сақлаган ҳолда портфелга биткоин қўшишнинг қулай усули” сифатида таърифлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика