1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон Марказий Осиёда умр кўриш давомийлиги бўйича етакчи давлатга айланди

Ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди.

Қозоғистон Марказий Осиёда умр кўриш давомийлиги бўйича етакчи давлатга айланди

 

Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасида эришилган натижалар бўйича Марказий Осиё минтақасида етакчи ўринни эгаллади. Хусусан, мамлакат юқумли бўлмаган касалликлардан ўлимни камайтириш бўйича дунёнинг етакчи ўнта давлати қаторига кирди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси маълумотларига кўра, Қозоғистонда юқумли бўлмаган касалликлардан ўлим кўрсаткичи 2025 йилга келиб қарийб чорак қисмга камайган. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри 24.kz телеканалига таяниб хабар берди.

 

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, ушбу натижаларга сурункали касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхис қўйиш ҳамда самарали даволаш чораларини кучайтириш орқали эришилган.

 

Шунингдек, мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Қозоғистон ушбу кўрсаткич бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.

 

Бундан ташқари, мамлакатнинг БМТ Тараққиёт Дастури томонидан тузиладиган Инсон тараққиёти индексидаги ўрни ҳам яхшиланди. Сўнгги бир йил ичида Қозоғистон ушбу рейтингда етти поғонага юқорилаб, 193 мамлакат орасида 60-ўринни эгаллади.

 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар ўлим кўрсаткичларида ҳам акс этмоқда. Хусусан, умумий ўлим даражаси қарийб уч фоизга, гўдаклар ўлими эса 20 фоиздан ортиқ камайган.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатда 18 та перинатал марказда “бир кунлик клиникалар” фаолият юритмоқда. Ушбу муассасаларда ҳомиладор аёллар бир марталик ташриф давомида барча зарур тиббий текширувлардан ўтиш имконига эга.

 

Телеканал хабарига кўра, оналар ўлими кўрсаткичи ҳам 12 фоизга камайиб, Қозоғистон тарихидаги энг паст даражага етган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика