Қозоғистон ҳукумати нефть маҳсулотларини Қозоғистон ҳудудидан олиб чиқишга янги чекловлар жорий этади.
«Ёқилғи, бензин, дизел ёқилғиси ва нефть маҳсулотларининг айрим турларини Қозоғистон Республикаси ҳудудидан автомобиль транспортида олиб чиқишни олти ой муддатга тақиқлаш жорий этилади. Автомобиль ишлаб чиқарувчи завод томонидан тақдим этилган автотранспорт воситаси бензин бакларида, шунингдек, умумий ҳажми 20 литрдан ошмайдиган алоҳида идишларда олиб чиқиш ҳоллари бундан мустасно», — дейилади ҳужжатда.


