Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга юк ташишни тўхтатмоқчи
Юқори нархлар сабабли Қозоғистон Афғонистонга юк транзитини Ўзбекистон ўрнига Туркманистон орқали амалга оширишни режалаштирмоқда. Аввалроқ мамлакат расмийлари Ўзбекистондан Афғонистонга юк ташиш учун имтиёз беришни сўраганди.
