1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон ва Исроил ўртасида туризмни ривожлантириш учун визасиз тартиб жорий этилди

Остонада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Исроил ташқи ишлар вазири ушбу ташриф Исроил–Қозоғистон муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини таъкидлади.

Қозоғистон ва Исроил ўртасида туризмни ривожлантириш учун визасиз тартиб жорий этилди

 

 

Исроил ва Қозоғистон ўзаро туризмни ривожлантириш мақсадида муҳим келишувга эришди. Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев миллий паспорт эгалари учун виза талабларини бекор қилишни назарда тутувчи меморандумни имзоладилар. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

 

Ҳужжат икки мамлакат фуқароларининг саёҳатини енгиллаштиришга қаратилган.

 

Остонада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Гидеон Саар ушбу ташриф Исроил–Қозоғистон муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, у Қозоғистоннинг Авраам келишувларига қўшилганини олқишлаб, бу Марказий Осиёдаги муҳим сиёсий қадам эканини қайд этди.

 

Ермек Кошербаев эса Қозоғистон Яқин Шарқдаги вазиятдан хавотирда эканини билдириб, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг таъкидлашича, Остона халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига асосланган мулоқотни ривожлантириш тарафдори бўлиб қолади ҳамда икки давлатли ечимни қўллаб-қувватлайди.

 

Ташриф доирасида савдо, инновация, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқариш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг жорий йил охирида Қозоғистонга расмий ташриф буюриши режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди. Ушбу келишув икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика