1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларга онлайн платформаларда фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун 29 декабргача очиқ қолади.

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларга онлайн платформаларда фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Қозоғистон онлайн платформалар, медиа хизматлари ва рақамли сервислар фаолиятига таъсир қиладиган янги қонун лойиҳасини оммага тақдим қилди. Маданият ва ахборот вазирлиги ишлаб чиққан ҳужжатга кўра, 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлар ва аксарият онлайн платформаларда рўйхатдан ўтиш тақиқланиши режалаштирилмоқда. Бу чекловдан фақат тезкор хабар алмашиш хизматлари — мессенжерлар — мустасно бўлади.

 

Лойиҳада онлайн платформалар Қозоғистонда расмий вакилини рўйхатдан ўтказиши шартлиги белгиланган. Шунингдек, аудиовизуал хизматлар фаолиятини тартибга солиш, ноқонуний контент жойлаштириш учун жавобгарликни кучайтириш, онлайн кинотеатрлар фаолиятини меъёрлаштириш кўзда тутилган. Расмий идоралар билан ОАВ ўртасидаги муносабатлар ҳам тартибга солиниб, давлат органларининг расмий жавоблари алоҳида белгиланиши талаб қилинмоқда.

 

Қонун лойиҳаси фойдаланувчилар мажбуриятларини ҳам кенгайтиради. Таълимий контент яратадиган муаллифлар ўз малакасини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши керак бўлади, сеҳргарлик ёки оккулт мавзудаги материалларга эса илмий асосга эга эмаслиги ҳақида огоҳлантириш қўйилиши шарт. Шунингдек, 5 мингдан ортиқ кузатувчига эга аноним аккаунтлар идентификация маълумотларини тақдим этиши талаб қилинади.

 

Маъмурий кодексга киритилаётган ўзгаришлар ноқонуний контент тарқатиш, бошқаларнинг тасвиридан рухсатсиз фойдаланиш ва онлайн платформаларда сўкиниш учун жарималар жорий этади. Вазирликка кўра, ушбу янгиликлар рақамли хавфсизликни мустаҳкамлаш ва зарарли контентни камайтириш учун қўшимча ҳуқуқий механизмлар яратади. Қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун 29 декабргача очиқ қолади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика