1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда адашиб бошқа маҳбус озод қилинди

Фамилия чалкашлиги сабаб хатолик билан бошқа маҳкум қўйиб юборилган.

Қозоғистонда адашиб бошқа маҳбус озод қилинди

Қозоғистон Республикаси Жиноят-ижроия тизими қўмитаси маълум қилишича, Атирау вилоятидаги тергов ҳибсхонасидан хатолик сабаб бошқа маҳкум озод қилинган.

 

Қўмита ахборотига кўра, айрим оммавий ахборот воситаларида воқеа ҳақида тарқалган хабарлар ўз тасдиғини топган. Ҳодиса маҳкумлар фамилияларининг мос келиши сабабли юз берган чалкашлик сабаб бўлган.

 

Расмий маълумотда таъкидланишича, ходим томонидан йўл қўйилган хато туфайли маҳкумни муддатидан олдин озод қилиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарлик ўз вақтида аниқланиб, тўхтатилган ва маҳкум ахлоқ тузатиш муассасасига қайтарилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, хизмат тергови олиб борилмоқда. Қўмита барча айбдор мансабдор шахслар қатъий жавобгарликка тортилиши ниётида эканини билдирди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика