Остонада “Каспи банк” биносида қуролланган шахс томонидан гаровга олинганларнинг барчаси озод қилинди. Ҳарбий операция муваффақиятли якунланди. Махсус кучлар кўздан ёш оқизувчи газ билан бинога бостириб киришган ва босқинчи зарарсизлантирилган.
Маълумотларга кўра, озод этилганлар шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилган, гаровга олинганлар ва асир олинганлардан ҳеч бири жабрланмаган.
Қозоғистон Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов ҳужумчи билан музокаралар олиб борган.
Хабар қилинишича, ҳужумчи Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 1993 йилда туғилган фуқаро бўлиб, у 2013 йилдан бери гиёҳвандлар рўйхатида туради. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


