Қозоғистонда янги ўқув йилидан бошлаб 1-синф ўқувчилари планшет билан таъминланиши мумкин. бу ҳақда ҳукумат мажлисида рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин маълум қилди.
“Оғир рюкзаклар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш, шунингдек, мактабларда рақамлаштириш даражасини ошириш учун планшетлардан фойдаланиш таклиф қилинади. Улардан рақамли дарслик сифатида, бундан ташқари, уйдан онлайн таълим ресурсларига киришда фойдаланилади”, – деган вазир.
Унинг сўзларига кўра, ушбу жараён ривожланган давлатларда амалиётга татбиқ қилинган. Мусин 2023 йилда 400 минг биринчи синф ўқувчиларига планшет тарқатилишини айтган.


