1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди

Фермерлар учун давлат томонидан қорамол боши бўйича субсидиялар тақдим этилади.

Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди

 

Қозоғистон мол гўшти экспортини вақтинча чеклашни жорий этди. Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаровнинг таъкидлашича, чоралар ички бозорда гўшт танқислиги ва нархларнинг кескин ошишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди деб хабар беради Tengrinews.kz.

 

31 декабргача амал қиладиган янги қоидалар янги, совутилган ва музлатилган мол гўштига нисбатан қўлланади. Умумий экспорт квотаси 13 000 тоннани ташкил этади ва у ЕОИИ мамлакатларига ҳам, учинчи мамлакатларга ҳам татбиқ этилади.

 

Вазирликнинг маълумотига кўра, чоралар бозор рақобатига таъсир қилмайди ва олигополия яратишга қаратилмаган. Асосий мақсад — мол гўшти ишлаб чиқаришнинг шаффоф ва масъулиятли моделини яратиш ҳамда экспорт воситачиларининг фаолиятини тартибга солишдир. Бу воситачилар илгари ҳайвонларни семиртирмасдан қайта сотиб, нархларнинг асоссиз ошишига сабаб бўлган.

 

Шунингдек, фермерлар учун давлат томонидан субсидиялар жорий этилган. Маҳаллий қорамол боши учун 260 минг тенге, МДҲ давлатлари ва Украинадан импорт қилинган қорамол учун 390 минг тенге, Европа, Америка ва Австралиядан келтирилган қорамол учун эса 525 минг тенге миқдорида тўлов амалга оширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика