1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қозоғистонда ниқоб режими қайтмоқда

Қозоғистонликларга коронавирус инфекцияси ва қизамиқнинг олдини олиш учун яна ниқоб кийиш тавсия этилади.

Қозоғистонда ниқоб режими қайтмоқда

 

Бу ҳақда Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетованинг ҳаво томчилари орқали юқадиган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги эълон қилинган қарорида айтилади.

 

"Вилоятларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Алмати, Астана, Чимкент шаҳарлари, марказий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахсларга аҳоли гавжум жойларда (аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, бозорлар, савдо ва кўнгилочар марказлар, савдо уйлари, театрлар, кинотеатрлар, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, банклар ва бошқалар) ва барча транспорт турларида (жамоат транспорти, ҳаво, темир йўл), тиббий ёки матодан тикилган ниқоблардан фойдаланишни тавсия этиш топширилди", — дейилади қарор матнида.

 

Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика