1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда бир шахс энди икки марта президент бўла олмайди

Янги конституция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қозоғистонда бир шахс энди икки марта президент бўла олмайди

 

 

Қозоғистонда Конституциянинг янги лойиҳаси расман эълон қилиниб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Бу ҳақда Astana Times хабар бермоқда.

 

Ҳужжатга кўра, мамлакат президенти лавозимига фақат Қозоғистонда туғилган, 40 ёшдан катта шахс сайланиши мумкин ва у бу лавозимни фақат бир марта — етти йил муддатга эгаллайди. Энг муҳим жиҳати шундаки, ушбу қоида ўзгармас норма сифатида мустаҳкамланмоқда.

 

Лойиҳанинг 43-моддасида президент умумий, тенг ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш йўли билан етти йилга сайланиши белгиланган. Бир шахснинг икки марта президент бўлиши мутлақо тақиқланади. Шунингдек, президент сайловида биринчи турда 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаган номзод ғолиб деб топилади, акс ҳолда иккинчи тур ўтказилади.

 

Янги лойиҳа президент ҳокимиятининг оилавийлашувига ҳам қатъий чеклов киритмоқда. Унга кўра, давлат раҳбарининг яқин қариндошлари давлат хизмати ва квазидавлат сектори субъектларида раҳбар лавозимларни эгаллаши мумкин эмас. Президентнинг партияга аъзо бўлиши, депутатлик фаолияти ёки тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳам тақиқланади.

 

Сиёсий таҳлилчиларга кўра, ушбу ўзгаришлар шахсга боғлиқ ҳокимиятдан воз кечиб, институтларни мустаҳкамлашга қаратилган. Агар конституциянинг янги таҳрири қабул қилинса, амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам бу меъёр асосида қайта номзод бўла олмайди. Бу эса Қозоғистон давлатчилиги учун узоқ муддатли, тизимли ва тарихий аҳамиятга эга қадам сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика