1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда рус тилининг мақоми мустаҳкамланиши мумкин

Янги Конституция лойиҳасида рус тилидан қозоқ тили билан бир қаторда фойдаланиш масаласи кўзда тутилмоқда.

Қозоғистонда рус тилининг мақоми мустаҳкамланиши мумкин

 


Қозоғистонда рус тилининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Конституциявий суди раиси ўринбосари Нурмуҳаммед Нурмуханов маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, янги Конституция лойиҳасида рус тилидан фойдаланишга оид норма қайта кўриб чиқилмоқда. Режага мувофиқ, рус тилидан давлат тили ҳисобланган қозоқ тили билан бир қаторда фойдаланиш имконияти сақлаб қолинади.

 

Расмийга кўра, ушбу ўзгариш мамлакатдаги тил сиёсатини аниқроқ белгилаш ва амалдаги тил амалиётини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Қозоғистонда қозоқ тили давлат тили ҳисобланади, рус тили эса амалда давлат органлари ва жамоат ҳаётининг турли соҳаларида кенг қўлланиб келмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика