1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Қозоғистонда "Цефтриаксон"дан 18 киши вафот этгани айтилди

05:06 / 17.01.2023

946

Қозоғистонда "Цефтриаксон"дан 18 киши вафот этгани айтилди

Қозоғистонда "Цефтриаксон"дан 18 киши вафот этгани айтилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

 

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 киши "Цефтриаксон" антибиотики инъекциясини қабул қилганидан кейин вафот этгани ва ушбу препарат дорихоналардан ёппасига мусодара қилинишни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларни ҳозирча рад этмоқда.

 

"Беморнинг ўлимини кўрсатувчи "Цефтриаксон"нинг ножўя таъсирлари (сариқ карточкалари) ҳақидаги карта-хабарлар қайд этилмаган. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ва фармацевтика назорати қўмитаси ва унинг Олмаота шаҳри бўйича ҳудудий бошқармасига бундай шикоятлар келиб тушмаган”, — дейилади вазирлик хабарида.

 

Маълумот ўрнида, Цефтриаксон — бу менингит, турли хил инфекциялар, пневмония ва бошқалар каби кенг кўламли касалликлар учун буюрилган антибиотик.

 

Ушбу дори Қозоғистонда лицензияланган ва дорихоналарда сотилишга рухсат этилган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика