Кеча, тунда Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлди. Маҳаллий Тенгриневс нашри берган маълумотга кўра, шахтада 252 нафар кончи ишлаётган бўлган. Улардан 205 нафари ер юзасига олиб чиқилган. Қутқариб олинган ишчилардан 18 нафари шифокор ёрдамини олган бўлса, ҳодиса жойидан яна 31 нафар бедарак йўқолган кончи қидирилмоқда. [https://tengrinews.kz/kazakhstan_news/vzryiv-shahte-karagande-16-pogibshih-vedetsya-poisk-bolee-30-514993/] Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ сабабли келиб чиққан. Қозоғистон Бош прокуратураси ҳолат юзасидан мамлакат Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатган.