Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги колонияда маҳкумлар томонидан тартибсизлик уюштирилди, уч киши жароҳатланди.
Жиноят-ижроия тизими қўмитаси матбуот хизматининг изоҳлашишича, баъзи маҳкумлар қамоқдаги сақлаш режимидан норозилик билдиришган.
Тартибсизликда икки Миллий гвардия аскари ва колония зобити енгил тан жароҳатлари олган. Айни пайтда вазият барқарорлашган.
Аввалроқ Чимкентдаги колониялардан бирида 37 ёшли маҳбус тўсатдан вафот этгани хабар қилинган. Эркак бир ой олдин қамоққа тушган бўлган. Қариндошлари унинг ўлимига муассаса ходимларининг алоқадорлигини айтишган.


